Қораўзакда карантин қоидасини бузган фуқарога беш ярим миллион жарима белгиланди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани маъмурий судида 2020 йил 21 апрель куни Қораўзак тумани ички ишлар бўлими томонидан келиб тушган фуқаро А.К га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 54-моддаси 2-қисми билан тўпланган маъмурий иш материали кўриб чиқилди.

Ҳозирги пайтда республикамизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин қоидалари жорий этилганлигига қарамасдан, фуқаро А.К 2020 йил 29 март куни ўзининг Нексия русумли автомашинасида Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига келаётган вақтида, Қораўзак тумани ҳудудига кирар жойда ўрнатилган карантин постида ўзининг автомашинасини махсус воситалар билан дезинфекция ишларини қилдиришдан бош тортиб, мажбурий карантин қоидаларини бузиб, ушбу посттаги дезинфекция ишларини ўтказувчи ходимларга шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳар-ҳил гапларни айтиб, уларни ҳақорат қилган.

Юқоридаги ҳаракатлари билан фуқаро А.К Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 54-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 (йигирма беш) баравари, яъни 5.575.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир тумани

маъмурий суди раиси

М.А.Бекимбетов

Бўлимлар