Жўқорғи Кенгес депутати Қонликўлдаги 300 та кам таъминланган оилаларга бўғдой унини бепул тарқатди

Бугунги кунда глобал муаммога айланиб бораётган коронавирус пандемияси барча соҳалар сингари мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Ана шундай вазиятни юмшатиш  мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бунинг оқибатларини камайтиришга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган қатор чора-тадбирлар белгилаб олиниб амалга оширилмоқда. 

 

Бу борада депутатларимиз ҳам ўз сайлов округларида фуқароларимизнинг уй олди томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, бўш қаровсиз ётган ерларни ўз вақтида агротехник ишловларни бериш бўйича жойларда тарғибот  ва хайрия   ишларини олиб бормақда.

Айниқса  Президентимизнинг  "Саховат ва кўмак"  умумхалқ ҳаракати - давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёни эканлигини кўнглига туйган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP  фракцияси аъзоси К.Ешмуратов ўзи сайланган ҳудуд Қонликўл туманидаги  300 та кам таъминланган ва боқувчисини  йўқотган оилаларга ва ўзи раҳбарлик қиладиган "Kanteks invest" масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритувчи 650 нафар ишчи ходимларнинг ҳар бирига бир қоп бўғдой унидан жами 950 та қоп бўғдой уни бепул тарқатилди.

Қолаверса туман тиббиёт бирлашмаси ва санитария ва эпидемиология осойишталик маркази туман бўлими ходимларига умумий қиймати 30,0 млн сўмлик 100 тадан махсус хизмат кийимлар жамланмаси ҳам бепул етказиб берилди.   

- Айни пайтда карантиннинг ҳар бир куни бизни синовдан ўтказиб, сабримиз, эътиқодимизни синамоқда дейди - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати К.Ешмуратов.

Шу боис ҳам юртимизга келган бу офатни фақат карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, шифокорларнинг тавсияларига амал қилиш, зарур бўлмаса кўчага чиқмасликга ҳаракат қилиш  ҳар биримизга боғлиқ эканлигини қайд этди.             

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар