"20 йил" қўшиғи кимга тегишли? Арепбай Алланиязовгами ёки Ёдгор Мирзажоновга?

Июл ойида қорақалпоқ эстрадаси вакили Арепбай Алланиязов "20 жил ўтседе" ("20 йил ўтса ҳам") деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипни тақдим этган эди. Аҳад Қаюм томонидан ёзилган мазкур шеърни шоир Марат Нағметуллаев қорақалпоқ тилига таржима қилган ва буни Арепбай Алланиязов қўшиқ қилиб куйлаган эди.

Яқинда "Наво" телеканали орқали Ёдгор Мирзажонов ҳам "20 йил" деб номланган қўшиғи эфирга узатила бошлади. 

Демак, битта шеърни иккита хонанда икки тилда қўшиқ қилиб куйлагани маълум бўлди. Қизиқ Ёдгор Мирзажонов ушбу қўшиқни дастлаб Арепбай Алланиязов куйлаганини билармикан? 

Қуйида "20 йил" қўшиғини иккита хонанда томонидан куйланган вариантларини эшитиб баҳо беришингиз мумкин. 


 

 

Бўлимлар