KRuz.uz версияси: "Орол"нинг 2016 йилдаги яхши футболчиси аниқланди

Биринчи лигада 2016 йилги мавсум ҳам ўз ниҳоясига етди. KRuz.uz сайти ўз версияси бўйича "Орол"нинг ушбу йилдаги энг яхши уч футболчисини аниқлади.

3. Ринат Шилманов
Ринат мавсумни яхши ўтказди. Рақиблар дарвозабонларини 7 марта ранжитишга муваффақ бўлган ҳужумчи, йилнинг энг яхши футболчилари рўйҳатида 3-ўриндан жой олди.

2. Темур Турдиев
"Орол" якунланган мавсумда гол ўтказиш борасида 2-ўринни эгаллади. Агар ушбу жамоа ҳимоясида Турдиев бўлмаганида, клуб ўтказиб юборган голлар сони 100 тадан ортиб кетган бўларди. Жамоа бош мураббийи ва сардори ҳисобланган Темур 6 та гол ургани ҳам диққатга сазовор.

1. Наврўз Хаипов
Биринчи лигада 30 та гол урган Хаипов нафақат "Орол"нинг, балки лиганинг ҳам энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ. Наврўз мавсум давомида 5 марта "хет-трик" қайд этди ва жамоасининг лигадаги энг сермаҳсул клублар орасида иккинчи ўринни эгаллашига ҳам улуш қўшди. Шу боис биз Хаиповни "Орол"нинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топишга қарор қилдик.

Махсус номинация: Йил қайтиши - Наврўз Алимов
Олий лигада биринчи даврада "Қўқон-1912" жамоасида ишлари юришмаган Алимов, иккинчи даврада жонажон жамоаси "Орол"га қайтди. Наврўз Нукусликлар сафида ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди ва "йил қайтиши" номинациясига муносиб кўрилди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар