ЎзА “Бир қути саховат!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Улар бугун ёрдамга муҳтож. Ҳар биримиз алоҳида муаммоларни еча олмаслигимиз мумкин, лекин биз бирлашсак катта кучга айланамиз!

Биз билан бирга “Бир қути саховат!” акциясига қўшилинг!
Эсингизда, авваллари минг-минглар сарфлаб, Рамазонда ифторликлар қилардик, бугун шу ифторлик маблағини ёрдамга, саховатга ажратиш имкони бор!

Бунинг учун ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Сирдарёдаги офат жабрдийдаларига ёрдам акциясига қўшилиб, юртошларингиз дастурхонига озиқ-овқатлар (ширинликлар, гуруч, ёғ, ун, тухум кабилар), гигиеник воситалар (саломатлик ва кир ювиш воситалари, болалар учун керакли буюмлар ва ҳ.к.), кийим-кечаклар, болалар учун ўйинчоқлар юборишингиз мумкин.

Туҳфаларингизни олиб келиш имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб, оламиз.

Пул ўтказиш орқали ёрдам бермоқчи бўлсангиз қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600 0202 7926 1981
(Карта акцияда кўнгилли сифатида иштирок этаётган Рўзибоева Муаттарга тегишли.)
Чет элда ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун  UnionPay 6262470096849588
(Карта акцияда иштирок этаётган мухбиримиз Нозима Тошпўлатовага тегишли)

Шунингдек, ёрдамга муҳтож жабрдийдалар ҳам биз билан боғланишлари мумкин.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси 42.

Мухбирларимиз сизнинг қўнғироғингизга жавоб беришади
☎️Телефонлар: 
(91) 137 30 82, 
(90) 959 76 62, 
(90) 320 46 10, 
(93) 571 72 35, 
(93) 577 05 82, 
(90) 333-90-96

Саволлар учун — телеграм манзил @UzA_pochta,  uzauz@yandex.ru почта манзили ҳам ишлаб турибди.

Сизнинг “Саховат қутингиз” ўз эгаларига етиб бориши кафолатланган! Ҳисоботлар uza.uz сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам бериб борилади!
Шунингдек, алоҳида очилган @uzayordam каналида жараённи тўлиқ кузатиб борасиз.

Бўлимлар