Хуш хабар: Қорақалпоғистонда коронавирус инфекциясидан яна 17 нафар бемор тузалиб чиқди!

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 4 май куни коронавирусга чалинган 17 нафар бемор бутунлай соғайиб чиқди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида  реабилитацияга кузатилди.

Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди. Соғайиб чиққан фуқаролар коронавирусга чалинган беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, шифохонада яратилган шароитлар учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирди. 

Бугунга қадар  Қорақалпоғистонда 70 нафар бемор тузалган бўлса, бугун уларнинг қаторига яна 17 нафар фуқаро қўшилди ва уларнинг сони жами 87 нафарга етди.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Бўлимлар