Хуш хабар: Сўнги 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади

2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлар эса 10 нафар улардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда бугунга қадар коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 109 нафарни ташкил қилиб, шулардан 87 нафар бемор тузалган, 22 нафар бемор даволанмоқда.

Искандар Юсупов
 

Бўлимлар