Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қонликўл тумани ИИБнинг иш фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 21 май куни, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан, Қонликўл тумани фаоллари билан, жорий йилда Қонликўл туманида содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора тадбирлар белгиланиб олинди.

Шу куни, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев тумандаги “Бўстон” ОФЙнинг маҳалла фаоллари билан биргаликда, жорий йилнинг 7 май куни соат 20:30 ларда ушбу маҳаллада яшовчи 24 ёшли А.исмли шахснинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатида, тегишли ҳужжатларсиз «Минск» русумли давлат рақам белгиси бўлмаган мотоциклини бошқариб кетаётиб, мотоциклининг бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилиши натижасида, вафот этган ҳолати муҳокама қилиниб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев ва Қонликўл тумани ИИБ раҳбарияти билан биргаликда, Пробация ҳисобида турувчи муқаддам судланган шахсларнинг муҳтож оилаларига ҳамда ушбу туманда яшовчи кам таъминланган баъзи оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Туманнинг “Жайҳун” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар ва туман ИИБ ходимларининг томорқалари кўздан кечирилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев Қонликўл тумани ИИБда хизмат қилаётган ходимларнинг иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатларини кўриб чиқиб, қонуний ечим қабул қилиниши мақсадида тегишли йўналишларни бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Бўлимлар