"МИБ ходимлари: Раҳбарият қачон меҳнат кодексига риоя қилади?" номли жойлаштирилган маълумот юзасидан расмий баёнот

Жорий йилнинг 26 май куни Ижтимоий тармоқларда“МИБ ходимлари: Раҳбарият қачон меҳнат кодексига риоя қилади?” номли жойлаштирилган маълумот юзасидан расмий баёнот.

Мазкур маълумотда, “Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти, белгиланган қонунчиликка асосан иш вақтига амал қилмасдан, соат 20-00 га қадар ходимларни ишлашига йўл қўяётганлиги, узоқдан қатнайдиган ходимлар учун бу қийинчилик туғдираётганлиги, бошқарма раҳбарияти “Ишлашни хоҳласаларинг шу, хоҳламасаларинг катта кўча!” деган мазмундаги муносабатда бўлишини, меҳнат кодексига риоя этмаслимгини маълум қилган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 06.11.2018 йилдаги 528-сонли буйруғи билан тасдиқланган ички меҳнат тартиб-қоидаларига асосан, бошқарма ҳамда туман-шаҳар бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақти соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар давом этиши ва белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.

Бироқ, айрим ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилиши ҳамда уларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши кафолатланган ва бундай ҳолатлар қатъий назоратга олинган.

Бундан ташқари, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг алоҳида хизмат ўташ шароитларини инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган.

Ҳақиқатдан ҳам, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан телеграм иловасида кундаликли фаолият давомида тезкор маълумот алмашуви, шунингдек, энергия ресурслари ва ижро ҳужжатлари юзасидан иш самарадорлигини ошириш мақсадида, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқ ва ўринбосарларидан иборат “Telegram” каналида “МИБ ҚР Раҳбарият” гуруҳи ташкил этилган. 

Мазкур маълумотга илова қилинган фото суратда, бошқарма бошлиғи А.Юлдашев томонидан ходимларни Рўза ҳайит айёми билан табриклаб, байрам муносабати 24 май санаси дам олиш куни эканини эслатиб ўтган.

Сабаби, ушбу канал орқали ходимларнинг шанба-якшанба ва байрам кунлари дам олиш куни эканлиги ҳамда иш фаолиятидаги бошқа хабарлар ҳам эслатиб борилади.

Бошқарма тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақтига ва меҳнат қонунчилигига амал қилиниши юзасидан  мурожаатлари доимий ўрганиб борилмоқда ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Қорақалпоғистон Республикаси 

бошқармаси 

Бўлимлар