Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига янги киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ҳақида

2020 йил 27 май куни жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди биносида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 май кунги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 617-сонли Қонунин терговга қадар текширув дастлабки тергов органи ва суд ходимларига етказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди, Элликқалъа туман маъмурий суди, Элликқалъа туман прокуратураси, Элликқалъа тумани ИИБ тергов гуруҳи терговчиси, “Advokat Altingul” адвокатлик бюроси адвокати А.Ерниязова ва суд ходимлари иштирок эди.

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг  52-модданинг биринчи қисми «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлилиги, бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилши, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлаши, ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шартлиги ва ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилши ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилши кўрсатилган. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилиш, бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмаслиги кўрсатилган қонуннинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.          

Жиноят ишлари бўйича

Элликқалъа туман суди раиси                                         О.Ж.Мауленов

Бўлимлар