Жўқорғи Кенгес Раиси 4 туман тадбиркорларининг мурожатларини тинглади

Шу йилнинг 30 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари тадбиркорлари билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот ўтказиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

Тадбирда сектор раҳбарлари, вазирлик, корхона, идора ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш, мурожаатларини ижобий ҳал қилиш, қулай шароитлар яратиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилгани алоҳида таъкидланди.

Айниқса, Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш борасида қабул қилинаётган бир қатор қарор ва фармонлар тадбиркорларимизнинг ўз фаолиятини самарали олиб боришида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республикамиз раҳбари бугунги кунда ҳаракатсиз бўлиб қолган тадбиркорлик субъектларининг ҳар бири билан ҳокимлар, сектор раҳбарлари шахсан иш олиб бориб, биринчи навбатда уларнинг фаолиятини қайта тиклаш чораларини кўриши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Бу бўйича Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида юзага келган муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этиш борасида топшириқлар берди.

Учрашувда тадбиркорларнинг муржаатлари тингланиб, уларнинг ижобий ҳал қилиниши бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

31 май куни Жўқорғи Кенгес Раиси Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Тахиатош, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳри тадбиркорларининг мурожаатларини видеоконференцалоқа орқали тинглаши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Бўлимлар