Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус, Бўзотов, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари тадбиркорларининг мурожаатларини тинглади

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш, мурожаатларини ижобий ҳал қилиш, уларга қулай шароитлар яратиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Айниқса, бугунги кунда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзига ва иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш мақсадида карантин талабларига риоя қилган ҳолда корхоналарни босқичма-босқич ишга қўшиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, тадбиркорларга имтиёз ва преференцияларни бериш орқали уларга қулай шароит яратиш сингари кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида видеоконференцалоқа орқали ўтказган навбатдаги учрашувда шулар ҳақида сўз борди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, вазирлик, корхона, идора ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Республикамиз раҳбари учрашувда бугунги кунда ҳаракатсиз турган тадбиркорлик субъектларининг ҳар бири билан ҳокимлар, сектор раҳбарлари шахсан иш олиб бориб, биринчи навбатда уларнинг фаолиятини қайта тиклаш чораларини кўриши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Бу борада Нукус, Бўзотов, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни қисқа фурсат ичида бартараф этиш бўйича қатъий топшириқлар берди.

Видеоконференцияда мурожаатларнинг маълум қисми жойида ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Бўлимлар