Элликқалъада ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун кўргазмали семинар бўлиб ўтди

31-май куни Элликқалъа туманидаги «Худайберген Эрназаров» фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда барча туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, бу йилги ғаллани сифатли ва қисқа муддатда йиғиб олиш, шунингдек, ўрим-йиғим мавсумида отряд раҳбарларининг олдида масъулиятли вазифа турганини таъкидлаб, ғаллакорларимизга баланд  хирмон тилади.

Элликқалъа туманида 224 фермер хўжалиги томонидан 3350 гектар ерга  ғалла экилган бўлиб, ўрим-йиғим мавсумига 14 отряд бириктирилган. Туманда 2020 йил ғалла ҳосилидан давлатга 8978 тонна ғалла топшириш белгиланган.

Ўрим-йиғим мавсумида ғаллани сифатли йиғиб олиш учун 14 комбайн, ҳар бир отряд учун 2 юк машинаси, 1 кўчма мой ташиш машинаси, 1 кўчма таъмирлаш устахонаси  ҳозирлаб қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Бўлимлар