Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот тумани 3-секторнинг иш фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 28 май куни вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот тумани 3-секторида пандемия ва глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда барча имкониятларни ишга солган ҳолда иш ўринларини кўпайтириш масалаларида амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Шунингдек, Қўнғирот тумани фаоллари билан биргаликда жорий йилда туман ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокама қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев ва Қўнғирот туман ИИБ раҳбарияти билан биргаликда, Қўнғирот тумани “Қаратал” МФЙ ҳудудида яшовчи Пробация ҳисобида турувчи муқаддам судланган шахсларнинг муҳтож оилаларига ҳамда кам таъминланган баъзи оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Тумандаги “Минжарған” ва “Қаратал” МФЙ ҳудудидаги профилактика инспекторларининг хизмат уйлари ҳамда таянч пунктларига борилиб,  шароитлари ўрганилди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев Қўнғирот тумани ИИБда хизмат қилаётган ходимларнинг иш фаолиятлари ҳамда иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатларини кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан тегишли йўналишларни бериб ўтди.

Туманнинг коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлари текширилиб, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ишларни давом эттиришлик бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Бўлимлар