Элликқалъада 80 нафар ёшлар иш билан таъминланди

Айни пайтда, юртимиз бўйлаб «Ёшлар ойлиги» давом этмоқда. Ойлик доирасида Элликқалъа туманида 80 нафар ёш бандлиги таъминланди.
Бугунги кунда, юртимизда пиллачилик сохасини кенгайтириш, пиллани қайта ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айниқса, бу борада ёшлар ката иштиёқ билан жонбозлик кўрсатишмоқда.

Бугун, 9-июнь куни Элликқалъа тумани «Қирққиз ОФЙ» да ипак қурти уруғини етиштириб берадиган янги "Best Silk Worm Ceet PRO" МЧЖ корхонаси ишга тушди.

Барчага маълум, ипак қурти уруғи шу пайтгача чет давлатдан импорт бўлиб кириб келар эди. Эндиликда,  мазкур корхона бутун Қорақалпоғистонни пилла уруғи билан таъминлашни  ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

- Корхонада 50 нафар доимий, 150 нафар фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди. Шундан 80 нафарини ёшлар ташкил қилади. Корхона фаолияти кенгайган сари, бўш иш ўринлари ҳам кенгайиб бора беради. Соҳага меҳр кўйган ёшларни айнан, мазку корхонага жалб қилишда давом этамиз, - дейди Ёшлар иттифоқининг Элликқалъа тумани Кенгаши раиси Озода Рўзимова.

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ахборот хизмати



Бўлимлар