Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сайёр қабуллар ўтказилди

Қабул жараёнида виртуал ва халқ қабулхоналарига мурожаат қилган ҳамда сайёр қабуллар ҳақида оммавий ахборот воситаларидан шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳабар топган 86 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилди.

Қабулда муаммоларнинг 32 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 22 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 32 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Жумладан ижтимоий кўмак соҳаси бўйича:
Беруний туманидаги фуқарога ногиронлик аравачаси ва 4 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 1 тадан кўй ҳамда 1 қопдан гуруч берилди;
- Чимбой туманидаги эҳтиёжманд бир қанча фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди;
- Нукус туманидаги икки нафар фуқарога ногиронлик аравачалари ва озиқ-овқат махсулотлари топширилди. Шу билан бирга туманнинг Кердер ОФЙда яшовчи фуқарога 1 дона “Ноутбук” компьютери совға қилинди;
- Мўйноқ туманида яшовчи кам таъминланган фуқароларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари топширилди;
- Бузатов туманида яшовчи яна бир фуқарога 1 дона микротўлқинли печ топширилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Бўлимлар