Жазони ўташ тартибига риоя қилган маҳкумлар жазодан озод қилинди

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин режими қоидалари жорий этилган бир вақтда ҳам маҳкумларга нисбатан халқимизга ҳос инсонпарварлик тамойиллари яна да кенг намоён бўлмоқда.

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни Жиноят кодекси 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинмоқда.

Бунга мисол сифатида, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 2020 йил 17 июнь куни Нукус шаҳар Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган 12 нафар маҳкумга нисбатан материаллар кўриб чиқилиб, 5 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш жазосидан, 7 нафар маҳкум эса аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Ҳусусан, маҳкум С.Р. 2019 йилнинг февраль ойида умумий овқатланиш муасссасида ўғирлик қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
169-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган. Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2019-йил 15 март кунги ҳукмига кўра, унга Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Ҳозиргача жазонинг 1 йил 2 кун муддатини ўтаган маҳкума ўзини яхши томонлама кўрсатиб, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавсифланганлиги, жазони ўташ тартиби ва қоидаларига амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келганлиги, жазони ўташ даврида интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги  сабабли, суд ажрими билан ўталмасдан қолган 1 йил 11 ой 28 кун жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди.

Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик каби жиноят-ҳуқуқий принципни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Жиноят ишлари бўйича

Нукус шаҳри суди раиси                                                                     Ш.Шамамбетов

Бўлимлар