Фурқат Юсуповнинг китоби нашрдан чиқарилди

KRuz.uz сайти асосчиси, марҳум журналист Фурқат Юсуповнинг "Футбол фалсафacи" китоби нашрдан чиқарилди.

Китобда Фурқат Юсуповнинг футбол ҳақидаги мулоҳаза ва фикрлари ҳажвий ҳикоялар, ҳеч қаерда учрамайдиган қизиқарли маълумотлар билан бирга ҳатто Фурқат Юсуповнинг ўзи ёзиб, ҳеч қаерда эълон қилинмаган шеърлари ҳам бор.

"Футбол фалсафacи" китоби Ёшлар нашриёт уйи томонидан босмадан чиқарилди.

Китоб тақдимоти яқинда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Юсуповлар оиласи Фурқат Юсуповнинг "Футбол фалсафacи"  китобини нашрдан чиқаришда амалий ёрдам бергани учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилот ҳамда меҳрга тўла инсонларга чуқур миннатдорчилигини билдиради!

Фурқат Юсуповнинг шогирди,
Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар