Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли эркак Тошкентда коронавирусдан вафот этди

Қорақалпағистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи Б.Я. 10 июнь куни Қозоғистондан келгани сабабли карантин марказига жойлаштирилган. 15 июнда ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган. 

19 июнь куни унда коронавирус аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган. 
 
Реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz

Бўлимлар