Қутлимурод Панаев фуқароларимиз учун жуда ажойиб бизнес яратиб бермоқчи

2019 йилнинг 28 декабрь куни Қўнғирот туманида "PANAMILK" корхонаси томонидан қурилаётган чорвачилик кооперациясининг тамал тоши қўйилган эди. Хозирда қурилиш жараёони якунига етиш арафасида.

Ушбу чорвачилик комплексида 10 та оилага мослашган фермалар қурилмоқда. 

Замонавий чорвачилик комплексини ишга туширишдан мақсад, чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади. Бу эса халқимизнинг фаровонлигини, дастурхони тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади. Асосан мана шу мажмуага олиб келинадиган 1000 бош қорамоллар Австрия ва Германиядан олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мажуанинг умумий майдони 35,2 гектар бўлиб, ҳар бири 100 бошдан жами 1000 бош қорамол боқишга мўлжалланган 10 та молхона (ангар)ни, 2 та бўрдоқчилик молхонаси, 2 та 500 бош қорамолга мўлжалланган силос майдончаси, 1 та сут цехи, 1 та қорамоллар учун сотув (АУКЦИОН) майдони, 1 та ўқув маркази ва меҳмонхонани ўз ичига олади. 

Кейинги сахифамизда бизнес режа билан тўлиқ маьлумот бериб ўтамиз.

Шунингдек, ушбу комплекс сотилади.

1 та ферма (+ 100 та наслли қорамол) нархи 4 млрд 500 млн сўм

Батафсил малумот учун: +998 (98) 2790316

Искандар Юсупов

Бўлимлар