Қорақалпоғистонлик тадбиркордан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссияси раиси Абдулла Арипов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қахрамон Сариевга мурожаат

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссияси раиси А.Н.Ариповга

Сиз томондан 2020 йил 30 апрел кунги 01-14/1-234 сонли йиғилиш баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган барча юк автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларига энг яқин жойларда ташкил этилган махсус автотураргоҳларга йўналтирилиши ва ўша ерда ҳайдовчилардан коронавирус инфек8циясига тест олиниши белгиланган. Ушбу қарорда, тасдиқланган йўл харитасида лаборатория пункти айнан чегара қошида “Динур” кафе ва мехмонхонаси биносида жойлашиши кўзда тутилган эди. Тошкент шаҳридан ташриф буюрган мутасадди экспертлар ҳам шу комплексда лаборатория фаолиятини олиб бориш учун барча шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб кетишган. 

Лекин, ҳозирги кунда мазкур тест олиш пункти, Қорақалпоғистон Республикаси махсус комиссиясининг 2020 йил 1май кунги 01-12/10-05/109 сонли қарори билан чегарадан 315 км ичкарида бўлган  Қўнғирот туманидаги  ташландиқ ва хеч қандай инфраструктурага эга бўлмаган эски “Даут-ата” божхона биносида жойлашган. Ушбу ҳудудда ҳайдовчи ва лаборатория мутахассислари учун тегишли шароитлар хам яратилмаган.  Лабаратория, тест олиш пунктидан 15 километр узоқликда бўлиб, Қўнғирот туманидаги СЭС биносида жойлашган.    

Коронавирус инфекциясининг, аксарияти чегара орқали кириб келаётган ҳайдовчиларда кузатилаётганлигини инобатга олсак, касаллик билан зарарланганлар бемалол Республикамизнинг 315 км ичкарисига кириб, нафақат аҳоли балки шу оралиқда жойлашган Ўрта Осиёдаги энг йирик ташкилотлар хисобланмиш: “Uz-Kor Gaz” қўшма корхонаси ва “Қўнғирот Сода Заводи”  унитар корхоналари фаолиятига ҳам хавф туғдирмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев билан июн ойида бўлиб ўтган сайёр учрашувда, жамиятимизга тегишли бўлган,   1,5 гектар ер майдонида жойлашган, барча коммуникациялар мавжуд, 1000 квадрат метрлик меҳмонхона биносини лаборатория пункти, шу ерда хизмат ўтайдиган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ишлаши ва яшаши учун барча шарт-шароитлар яратиб беғараз фойдаланишга топширишимизни айтган эдик. Вазирлар Кенгаши раиси тест олиш ва лаборатория пунктини чегара қошига кўчирилиши учун   қуйидаги талаблар бажарилиши кераклигини билдирди:

  1. Тест олиш ва лабораторияга мослаштирилган хоналарнинг мавжудлиги;
  2. Хоналарнинг СанПиН қоидаларига мос келиши;
  3. Лаборант ва мутахассилар учун ётоқ ва ювиниш хоналари;
  4. Чегара ҳудудидан кириб келаётган ҳайдовчилар учун алоҳида дам олиш ва чўмилиш хонаси, озиқ-овқат дўкони, ҳамда хожатхоналарни ташкил қилиш;
  5. Чегарадан кириб ва чиқиб кетаётган 250 сиғимли юк ташувчи автомобилларга мўлжалланган алоҳида тураргоҳларни ташкил қилиш;
  6. Автомобил ва ҳайдовчилар учун алоҳида дезинфекция барьерларни ўрнатиш.

Юқоридаги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вирусология ходими ва Қўнғирот туман СЭС бош врачлари мазкур меҳмонхонамизни кўздан кечирдилар. Шароитлар билан ташиниб чиқиб, бинода нафақат тест олиш учун балки, лаборатория муолажаларини қилиш ва мутахассисларнинг турар жойлари учун ҳам қўшимча хоналар борлигига гувоҳ бўлишди.  Меҳмонхона олдидаги 120 сиғимли автотураргоҳ ҳудуди белгиланган тартибга мувофиқ кенгайтирилиб яшил ва қизил  ҳудудларига ажратилди.   

Чегарадан кириб келган ҳайдовчилар учун алоҳида дам олиш ва чўмилиш хоналари ва хожатхона  учун мўлжалланган контейнерлар ҳарид қилинди.

Юқоридаги талабларнинг ижросини таъминлаб, иш бошлаш учун руҳсат олиш мақсадида мурожаат қилганимизда, Вазирлар Кенгаши раиси  энди “Республика махсус комиссияси томонидан ҳал қилинади” деган бахонани рўкач қилиб жавоб хати юборди.

Ҳурматли Абдулла Нигматович!

Президентимиз коронавирусни ёв-душман деб турган бир пайтда, ушбу “душманни” чегарада тўхтатишга барча шароитлар бўла туриб, уни 315 километр мамлакатимиз ичкарисига киритилишига йўл қўйиш, бу хоинлик эмасми?

Чегарада душманга қарши елкама-елка жанг қилишга тайёр фидоий тадбиркор беғараз ёрдам беришга шай эканини билдирса, Юртбошимиз жойлардаги раҳбарларга вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилиш ваколатини берса,  Вазирлар Кенгаши раисининг “Республика махсус комиссияси ҳал қилади” деган жавоби, сан-санорлик ва тадбиркорни калака  қилиш эмасми ?

Мазкур ҳолатни шахсан назоратингизга олиб, лабораторияни тез фурсат ичида “Даут ата” чегара қошига кўчирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Илова қилинадиган хужжатлар: Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариевга йўллаган хат билан лойиха-таклиф чизмаси. Вазирлар Кенгашининг  жавоб хати, шунингдек йўл харитаси.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси

Сариев Қахрамон Раматуллаевичга !

Биринчи савол: - Президентимиз Шавкат Миромонович коронавирусни ёв-душман деб турган бир пайтда, ушбу “душманни” чегарада тўхтатишга барча шароитлар бўла туриб, уни 315 километр мамлакатимиз ичкарисига киритилишига йўл қўйиш,    бу хоинлик эмасми ?

Қисқача маълумот:   Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган барча юк автотранспорт  ҳайдовчиларидан коронавирус инфекциясига тест олиш пунктлари  чегарага энг якин жойда ташкиллаштирилган бир пайтда, Қорақалпоғистон Республикаси "Даут ота" чегара постидан кириб келаётган юк ташувчи автомобил хайдовчилари 315 километр мамлакатимиз ичкарисига кириб келиб тест топширадилар. (https://kun.uz/37524326).

Иккинчи савол: - Коронавирус инфекциясининг, аксарияти чегара орқали кириб келаётган ҳайдовчиларда кузатилаётганлигини инобатга олиб,  шу оралиқда жойлашган Ўрта Осиёдаги энг йирик ташкилотлар хисобланмиш:  “Uz-Kor Gaz” қўшма корхонаси ва “Қўнғирот Сода Заводи”  унитар корхонаси фаолиятларини ва ходимлар хаётини хаф остига қўймадингизми?

Учинчи савол: - Чегарада душманга қарши елкама-елка жанг қилишга тайёр фидоий тадбиркор беғараз ёрдам беришга шай эканини билдирса, Юртбошимиз жойлардаги раҳбарларга вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилиш ваколатини берса, Сизнинг “Республика махсус комиссияси ҳал қилади” деган жавобингиз, сан-санорлик ва тадбиркорни калака қилиш эмасми ?

Қисқача маълумот:   Сиз билан июн ойида  бўлиб ўтган сайёр учрашувда, жамиятимизга тегишли бўлган,   1,5 гектар ер майдонида жойлашган, барча коммуникациялар мавжуд, 1000 квадрат метрлик меҳмонхона биносини тест олиш ва лаборатория пункти ташкил қилиш учун, шу ерда хизмат ўтайдиган лаборантлар, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари ишлаши ва яшаши учун барча шарт-шароитлар яратиб, беғараз фойдаланишга топширишимизни таклиф қилган эдик. Қорақалпоғистон Республикаси Вирусология ходими ва Қўнғирот туман СЭС бош врачлари мазкур меҳмонхонамизни кўздан кечиришган ва шароитлар  мавжуд эканига амин бўлишган. Чегарадан кириб келаётган ҳайдовчилар учун алоҳида дам олиш ва чўмилиш хонаси, озиқ-овқат дўкони, ҳамда хожатхоналарни ташкил қилиш бўйича топширмангиз асосида, махсус контейнерлар харид қилинди. Мавжуд 120 сиғимли юк ташувчи автомобилларга мўлжалланган тураргоҳни кенгайтириш бўйича топширмангиз хам бажарилиб, қўшимча 100 юк машинаси  учун ер майдони текисланиб тайёрланди. Қўшимча топширмаларингиз асосида таклиф лойиха ишлаб чиқилди ва Сизга  тақдим қилинди.

Ҳурмат билан, “One Road Travel” МЧЖ  ҳуқуқшуноси Д.И.Кучкаров

П/с: Н

Бўлимлар