"Миллий тикланиш" ДП Элликқалъа туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Бўстон ижтимоий иқтисодий касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда самарали меҳнат қилган партия фаоллари Бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда жорий 4 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этган партиянинг кузатувчиларига рағбатлантирилди, де хабар бермоқда Ellikqala.uz 

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбирда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулҳумор Аитбаева, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси Наргиза Кушназарова, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси Нилуфар Рейимбаева, партия фаоллари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
Бугунги кунда туманда 1711 нафар партия аъзолари, 36 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритади.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилда партиянинг туман Кенгаши томонидан 80 тадан ортиқ сиёсий, маънавий- маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан, “Ўзбекистонда ижтимоий иқтисодий сиёсий жараёнлар ёшлар нигоҳида”, “Депутат ва ёшлар”, “Ёшлар ва бугун”, “Ўзбекистон мустақиллик йилларида: Биз ким эдик ва ким бўлдик?”, “Фуқаролик жамиятини шаклланишида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг долзарб вазифалари”, “Миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари”, “ЎзМТДПнинг ёшларга оид сиёсати: асосий йўналишлари, тажрибаси ва истиқболдаги вазифалари”, , “Оилалар саодати–мустақиллик самараси”, “Оила тинчлиги– юрт ободлиги”, “Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар!”, “Донолик ва ташаббускорлик–сиёсий етакчилик мезони”, “Тинчлигимизга хавф солувчи диний экстремизм ва миссионерликнинг салбий окибатлари” каби мавзуларда кўрик танловлар, учрашув ва семинар тренинглар ташкил қилиниб, 2000 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар жалб қилинди. 2016 йилнинг 21 декабр куни Нукус шаҳрида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Жўқорғи Кенгесдаги Ўз МТДП фракцияси билан ҳамкорликда ўтказилган йиғилишда Элликқалъа туман Кенгаши факолиятига юқори баҳо берилиб, махсус ташаккурнома билан тақдирланганлиги алоҳида таъкидлаш лозим. 

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг йил якунлари сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Бўлимлар