Қорақалпоғистонда сиёсий партияларнинг аъзолари сони қанча?

Қорақалпоғистон бўйича бугунги кунда сиёсий партияларнингаъзолари сони ҳақида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Султанбек Нажимов маълумот бериб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партиясида 17 минг 220 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясида 32 минг 612 нафар, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясида 9 минг 401 нафар, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясида 15 минг 218 нафар аъзоси бор.

2016 йилнинг 1 январ ҳолати бўйича барча сиёсий партияларнинг аъзолар сони 68 минг 323 нафарни ташкил қилган бўлса, йил якунига келиб аъзолар сони 71 минг 629 нафарга етди.

Шунингдек, ўтган йил бошида бошланғич партиялар сони 2 минг 197 тани ташкил этиб, йил охирида 2 минг 286 тага етди.

Эътиборлиси, бир йилнинг ўзида партияга аъзолар сони 6 минг 306 нафарга, бошланғич ташкилотлар сони эса 89 тага кўпаймоқда.




 

Бўлимлар