"Қораўзак Барс" МЧЖ раҳбари Виртуал қабулхонага мурожаат қилиб, "Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖдан 109 миллион сўмлик маблағини ўндириб олди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларини назорат қилиш бўлимига 2016 йил мобайнида шартномавий муносабатларга оид, порталдан 6 та шикоят келиб тушган. Уларнинг 6 таси кўриб чиқилиб, 3 таси қаноатлантирилди 3 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, дея хабар бермоқда "Тинишлиқ сақшиси" нашри.

Хусусан Қўраўзак туманидаги "Қораўзак Барс" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари М.Жумабаеванинг "Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖдан автотранспортда юк ташиб бериш тўғрисида тузилган шартномага асосан тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ўндириб бериш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан 2016 йил 12 октябр куни "Қораўзак Барс" МЧЖ фойдасига 109 миллион 433 минг 900 сўм ўндириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилди ва тўлиқ қаноатлантирилди.

Бўлимлар