Нукусда маҳалла ёшлари орасида ҚВЗ бўлиб ўтди (фото)

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини кенг турда тарғиб этиш мақсадида маҳалла ёшлари орасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳаракатнинг матбуот хизмати ходими Хурлиман Нуржанова хабар берди.

Учта шартдан иборат бўлган танловда Чимбой туманиниг «Бесқала», Кегейли туманиниг «Чўпонлар», Хўжайли туманининг «Хўжайли-шоу», Шўманой туманининг «Тоза ҳавонинг директорлари» жамоалари иштирок этди. 

Турли кулгуга бой мавзуларда тайёрланган чиқишлардан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиб жамоалар аниқланди яни Кегейли ва Чимбой туманлари жамоалари 3-ўринни, Хўжайли тумани 2-ўринни эгаллаган бўлса, Шўманой туманининг «Тоза ҳавонинг директорлари» жамоаси 1-ўринга муносиб деб топилди.

IMG_9825IMG_9826IMG_9830IMG_9852IMG_9865IMG_9875IMG_9881IMG_9894IMG_9900IMG_9912IMG_9921IMG_9926IMG_9931IMG_9940IMG_9968IMG_9970IMG_9984

Бўлимлар