Амударёлик йигит ҳозиргина Тель-Авив "Катта Дубулға" чемпиони бўлди

Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари ўз якунига етмоқда.

Қувонарлиси, ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев финал учрашувини ғалаба билан якунлади. Дзюдочимиз олтин медаль учун кечган беллашувда анча номдор рақиб, асли эронлик, ҳозирда Мўғулистон мамлакати шарафини ҳимоя қилаётган Саид Муллаига қарши татамига чиқди. 

Муросасиз кечган баҳсда Шарофиддин 2018 йилги жаҳон чемпиони, 2017 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби устидан ишончли тарзда ғалаба қозониб, Тель-Авив "Катта Дубулға" турнири чемпионига айланди. Шунингдек, қорақалпоқ ўғлони Токио Олимпиадаси йўлидаги жуда ҳам қимматли бўлган 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. 

Маълумот учун, Болтабоев финалга қадар Дорин Готоноага (Молдова), Александр Вичерзак (Германия), Стюарт Макватт (Буюк Британия) ва Фран Де Вит (Нидерландия) устидан ишончли ғалабага эришган эди.      

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати



Бўлимлар