Президент қорақалпоғистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон президенти Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонини имзолади. Фармон матни ЎзА томонидан тақдим этилган.

Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон берилсин:

«Жасорат» медали билан
Артиков Адилбай Узақбаевич
– Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Юсупов Отахон Янгибаевич
– Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Бўлимлар