Махсет Ўтемуратов 2017 йилда концерт берадими

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов 2016 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрида 1-7 март кунлари етти кунлик концерт дастурини намойиш этган эди.

Хонанда бу йил ҳам концерт беришни режалаштиряптими? Бу саволга жавоб топиш мақсадида журналист Фурқат Юсупов хонанда билан боғланди.

Маълум бўлишича, Махсет Ўтемуратов бу йил концерт дастурини бериш нияти йўқ экан.

Ҳозирча бу йил қорақалпоқ эстрадасида қайси санъаткор концерт бериши ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

Бўлимлар