Адлия вазирлигига мурожаат қилган фермер хўжалик раҳбари 8,6 миллион сўмлик маблағини ундириб олди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларини назорат қилиш бўлими Элликқалъа туманида жойлашган "Уста самандар" фермер хўжалиги раҳбари Х.Жуманазаров "ҚҚпахтасаноат" ҲАБдан пахта ҳомашёсини автотранспортда ташиб бериш бўйича транспорт хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ундириб беришни сўраб ёзган мурожаатини ўрганиб чиқди, дея ёзмоқда "Тинишлиқ сақшиси" газетаси.

Мурожаат бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан 2016 йил 24 октябр куни "Уста самандар" фермер хўжалиги фойдасига 82 миллион 633 минг 900 сўм асосий қарз ва 4 миллион 131 минг 695 минг сўм пеня, жами 8 миллион 676 минг 595 сўм ўндириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилди ва даъво талаби тўлиқ қониқтирилди.

Бўлимлар