Нукус давлат педагогика институтида ўқиётган талабаларнинг ота-оналари диққатига!

Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ўқиётган талабаларнинг ота-оналари учун 2017 йилнинг 22-29 январ якшанба кунларида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтиши маълум қилинди.
Институт ректорати, жамоат ташкилотлари ва педагог-ходимларнинг талабаларнинг ота-оналари билан учрашувлари қуйидаги тартибда бўлиб ўтади.
1. "Қорақалпоқ тили ва адабиёти" факултети. 22 январ соат 10:00. Институт бош биноси мажлислар залида.
2. "Педагогика" факултети. 22 январ соат 10:30. Факултет ўқув биносида.
3. "Табиий фанлар" факултети. 22 январ соат 10:00. Факултет ўқув биносида.
4. "Чет тиллар" факултети. 22 январ соат 14:00. Институт бош биноси мажлислар залида.
5. "Физика-математика" факултети. 22 январ соат 11:00. Факултет ўқув биносида.
6. "Жисмоний маданият" факултети. 29 январ соат 10:00. Институт бош биноси мажлислар залида.
7. "Мактабгача ва бошловчи таълим" факултети. 29 январ соат 10:30. Факултет ўқув биносида.
8. "Ўзбек тили ва адабиёти" факултети. 29 январ соат 11:00. Факултет ўқув биносида.
9. "Тарих" факултети. 29 январ соат 14:30. Институт бош биноси мажлислар залида.