Бугун Мюнхенда "қотиллик" бўладими ёки...

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тур яни  гуруҳларда сўнги ўйинлар ўтказилади.
 
 "Ф" гуруҳи вакиллари  - "МЮ" ва Шветсариялик ёш йигитлар - яни "Ёунг Бойс"  жамоалари "Олд Траффорд" муносабатларига ойдинлик киритишса, шу гуруҳнинг иккинчи ўйини Италиянинг "Бергамо" шаҳрида "Аталанта" ва қўшни Испанядан келган "Сариқ сув ости кемаси" дея аталувчи "Виллареал" жамолари ўртасида ўтказилади. "Бергамо" даги ўйин ғолибига пле-офф чипталари "вада қилинган".

"Ҳ" Гуруҳида эса "Ювентус" "Малмо" ни Туринда меҳмон қилса, "Санкт-Петербург" аренада "Челсеа" жамоаси  "Зенит" меҳмони бўлади.
Бу груҳда ҳаммаси ҳал бўлган "Кекса Синёра" (Ювентус) ва  "Аристократлар" (Челсеа) кейинги босқичда...

"Ж" гуруҳи - 2- ўлим груҳи!

Демак, "Ред Булл Залсбург" ҳамда "Севиля" Автряда ўз муносабатларига ойдинлик киритишади. Паралел равишда "Wолсваген" аренда "Wолсбург" " Лилл" ни қабул қилади. 
Эътиборли тарафи ҳар тўртала жамоа ҳам пле-офф га чиқиш имкониятини йўқотмаган. Ҳар нарса бўлиши мумкун!

"И" груҳи - Инқилоб даври((

"Лиссабон" да "Бенфика" Киевнинг "Динамо" сини қабул қилса, Мюнхенда қотиллик бўлиши кутилаётган бахс - "Баваря" "Барселона" жамоалари "катта ўйин" ўтқазишади. Ном эътибори билан 6- турнинг марказий ўйини мақомига бошқа гуруҳларда номзод бероласизми? 
Қўрқинчли "Алианз" арена бу сафар мухлисларсиз... 

Бундеслига доирасида сап- рариқ "Сигнал Идуна Парк" ни қизил доғларга бўяган "Баваря"("Боруссия Дортмунд" 2-3 "Бавария") бу гал  Каталонларга қандай совғалар таёрлашган? Жуда қизиқ. 
Кўп йиллардан буён Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетмаётган "Барселона" бугун шу ҳолга тушиши мумкун.(Инқилоб)

 Бугун 01:00 да ўтказиладиган Европа Чемпионлар лигаси 6-тур бахсларини ўтқазиб юбормасликни тавсия қиламан.

Маҳмудов Жавоҳир



Бўлимлар