Хўжайли туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Е.А. ва Н.Н.лар “Қораўзак деҳқон бозори” МЧЖ  олдида фуқаро Б.га 174 та қалбаки акциз маркалар билан елимланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 3,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг автотранспорт воситасидан жами 275 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

 



Бўлимлар