Мўйноқ туманида “Қайнона – келин масъулияти” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди

Мўйноқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати‌‌нинг хабар беришича, тадбирда Мўйноқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Жамалова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Г.Тўқсанбаева, “Тўқпақ ота” жоме масжиди имом-котиби Б.Тлеубоев тадбирда халқ йиғинлари ҳудудидаги хотин-қизлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ўз кўрган-кечирганларидан мисоллар келтириб, йиғилганларга ўз тажрибаларини ўртоқлашди, қишлоқда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашни мақсад қилган. Қишлоқ ва шаҳар фуқаролар йиғинларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар қишлоқ ҳаётида дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда бувиларидан маслаҳатлар олди.

Тадбир якунида туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

KRuz.uz

 



Бўлимлар