Қорақалпоғистонда чанг бўрони кутилмоқда

Республика Гидрометеорология хизмати Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг бўрони бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
21-декабр куни кучли шамол ва Туркманистоннинг чегарадош ҳудудларида кутилаётган чанг бўрони муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва чўл вилоятларида чанг бўронлари кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 21-22 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказдан енгил ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.