Қозоғистон ҳукумати мамлакат бўйлаб бир қанча чекловлар ўрнатилишини эълон қилди

Қозоғистоннинг барча вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонлар эълон қилинди. Чора-тадбирлар тўплами қуйидагилар:
1. 23.00 дан 7.00 гача мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб комендантлик соати жорий этилди;
2. Ички ишлар органлари бошлиқлари бошчилигида комендатуралар ташкил этилди;
3. Оммавий тадбирлар ўтказиш номаълум муддатга қадар тақиқланди;
4. Ҳаракат эркинлигини чекланади, шу жумладан, транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича ҳам чекловлар амалга оширилади;
5. Ҳар бир ҳудудга кириш ва чиқиш номаълум муддатга қадар тўхтатилди;
6. Мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳужжатларни текшириш, шахсий тинтув, ашёлар ва транспорт воситаларини текшириш амалга оширилади;
7. Қурол-яроғ ва ўқ-дориларни сотиш тақиқланди, гиёҳвандлик воситалари ва алеоголь маҳсулотлари савдосига алоҳида режим ўрнатилди.
8. Қурол ва ўқ-дорилар фавқулодда ҳолат даврида фуқаролардан вақтинчалик олиб қўйилади.
«Халқ сўзи» газетаcининг телеграм канали