Кайкауснинг “Қобуснома” асари қорақалпоқ тилида қайта нашр этилди.

Кайкауснинг “Қобуснома” асари қорақалпоқ тилида қайта нашр этилди.
Бу асар илк бор қорақалпоқ тилига филология фанлари номзоди, доцент Қ.Исмоилов томонидан таржима қилинган ва 1987-1991 йилларда икки марта нашр этилган эди. Худди шу таржима 2018-йилда “Амударё” журналининг қатор сонларида чоп этилган.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар тўгараги аъзоси Аллаяр Дарменов ҳам “Қобуснома”ни аввалги таржимасига қараганда батафсилроқ таржима қилган. Чунки эски даврларда асл таржимада турлича фикрлар киритилмаган, ҳатто бир неча боблар ҳам бутунлай чиқариб ташланган эди.

“Қобуснома” Тошкентдаги “Ёш авлод матбаа” нашриёт-матбаа ижодий уйида 1000 нусхада чоп этилди. Китобнинг намойиши этилишида бевосита Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси иштирок этган.‌‌

 



Бўлимлар