А серианинг 20- турида Гиусеппе Меазза (Сан Сиро) эгалари Римлик меҳмонларни қабул қилади.

Италя А сериясига бефарқ бўлмаган футбол ихлосмандларини бугун 22:30 да ажойиб бахс кутмоқда!

20- тур доирасидаги энг марказий учрашув бугун "Сан Сиро" да ўтказилади. Мезбон "Милан" Рим шаҳрининг "Рома" жамоасини қабул қилади. Ҳозирги пайтда Италяда Милан шаҳрининг икки жамоаси (Интер ва Милан) турнир пешқадамлигини бермай, чемпионлик сари одимламаоқдалар. "Интер" ҳисобода 19 учрашувдан кейин 46 очко мавжуд бўлиб, улар жадвалнинг энг юқорисида бормоқда. 2- ўрин "Россонери" лар (Милан) га тегишли.Улар ҳисобида 42 очко мавжуд. Бугунги меҳмон "Рома" эса 32 очко билан 6- поғонани банд этган. Демак, улар ўртасидаги фарқ 10 очкони ташкил этади.

Азалий рақибларнинг бугунги ўйини аввалгилариданда муҳим. Чунки, "Милан" учун ғалаба чемпионлик учун курашиш ва "Интер"ни узоқлаштириб юбормаслик учун жуда зарур. Ваҳоланки, "Интер" нинг яқин тақвими "Милан" никига қараганда анча осон. 
"Рома" эса кучли тўрлик яни - Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Демак, римликларга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. 

Биз учун энг муҳим жиҳати римликлар сафида ҳамюртларимиз - Элдор Шомуродов борлиги. 
Қисқаси бугунги ўйинни кўриш учун сабаблар етарли. 

Тошкент вақти билан 22:30 да "СпортТВ" канилада жонли эфирда намойиш этиладиган ўйинни ўтказиб юборманг!

Маҳмудов Жавоҳир



Бўлимлар