Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади


Бирлашлар миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги агентлиги (FAO) томонидан 2021 йил учун Глобал очлик индексида (Global Hunger Index) энг яхши деб топилган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди.
Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Чили давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Сомали, Сурия ва Жанубий Судан мамлакатларида кузатилмоқда.Жорий йилда Глобал очлик индексда 116 та мамлакат иштирок этди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган.Мамлакатимиз 9 поғона яхшиланиб, 49 та мамлакат орасида 5,9 балл билан 21-ўринни эгаллади. Маълумот Глобал очлик индекси расмий сайтида  тақдим этилган.
 

МДҲ давлатлари қуйидаги ўринларда:
1.  Беларусь — 1; 
2.  Ўзбекистон — 21;
3.  Россия — 25;
4.  Грузия — 27;
5.  Қозоғистон — 28;
6.  Украина — 29;
7.  Арманистон — 32;
8.  Озарбайжон — 33;
9.  Қирғизистон — 40;
10.  Туркманистон — 48.

 

Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:
-  тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;
-  беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;
-  беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;
-  беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.  Ўтган йили Ўзбекистон ушбу рейтингда 6,7 балл билан 30-ўринда кўрсатилган эди.

О.Пирмонов, 

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ходими



Бўлимлар