Ўзбекистонда ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича отрядлар тузилади

Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизими яратилади. Бу ҳақда 2022-2026 йилларда Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида айтилган.

Лойиҳага кўра, Бўстонлиқ ва Зоминда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус бўлинмаларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, идоравий бўлинмалар босқичма-босқич ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозлари билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, маҳаллий шароитда ишлашга қодир бўлган ёнғинга қарши техника ва ишлаб чиқарувчилар рўйхатини шакллантириш, давлат стандартлари асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда ёнғинга қарши техникалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Халқ сўзи» газетаcининг телеграм канали



Бўлимлар