Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида коронавирус аниқланди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Словенияда коронавирусга чалинди. Шу сабабли, у Дубайда бўлиб ўтадиган йиғинда қатнаша олмайди, унинг ўрнига ёрдамчи мураббийлар машғулот ўтказади. Қолаверса, жамоа ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркиновда ҳам COVID-19 аниқланиб, карантинга олинган.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва бир нафар футболчиси коронавирусга чалинди, деб хабар берди Ўзбекистон футбол ассотсацияси баёнот берди.

Таъкидланишича, бош мураббий Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши лозим бўлган. Бироқ, кетиш олдидан топширган тести мусбат натижани кўрсатган.

«Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанецнинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, терма жамоа аъзосида ҳам коронавирус аниқланган. Жамоа Дубай шаҳрига етиб боргач, делегациянинг барча аъзолари ПЗР тест топширган.

Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат натижа қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлаган.

Карантин муддати якунига етгач, футболчи қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб кейинги машғулотлари режа қилинади.

Kruz.uz



Бўлимлар