«Россия империяси чегаралари қайта тикланиши керак» — Россия депутати

Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой Рус империяси чегаралари қайта тикланиши керак, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Матбуот куни муносабати билан журналистларни тақдирлаш маросимида айтиб ўтган

Толстойнинг сўзларига кўра, собиқ империя таркибида бўлган қатор давлатлар Россияга қўшилгач, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финляндия ўз позицияларининг аҳамиятсизлигини англаб, империяга ўз хоҳиши билан қўшилади.

Бу каби қайта тиклаш ишлари қандай амалга оширилиши кераклигини Пётр Толстой аниқлаштирмади, аммо келажакда бу содир бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Олдинроқ собиқ СССР давлатлари Россияга қайта қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни Давлат Думасининг "Единая Россия" (Владимир Путинга тегишли, РФда ҳукмрон партия) партияси депутати Евгений Фёдоров ҳам билдирган эди.

KRuz.uz



Бўлимлар