Журналистлар учун малака ошириш тренинги ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 13- январидан 15 - январигача  пойтахтимиз Тошкент шаҳрида журналистлар учун шарҳловчилик бўйича тренинг машғулотлари ўтқазилмоқда.
Ушбу малака ошириш тренигида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ҳар хил йўналишларда фаолият олиб борадиган журналист-блогерлар қатнашишмоқда. Тренинг ўтказишдан кўзланган мақсад  журналистларнинг касбий саводхонликларини ошириш, билим ва кўникмаларни янада ривожлантиришга қаратилган.

Малумот учун ушбу тренингда қатнашаётган журналистлар сони 29 та бўлиб, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан 2 тадан ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ОАВ ларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этишмоқда.

KRuz.uz учун махсус
Махмудов Жавохир



Бўлимлар