Ўзбекистонлик футболчи Марселло ва Диего Годин лар билан бир қаторда

УзПФЛ:  Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — ИФФҲС 2001—2021-йилларда энг кўп гол киритган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионат олий лигасида, мамлакат кубоги баҳсларида, клуб миқёсидаги расмий халқаро учрашувларда, миллий терма жамоа расмий ўйинларидаги киритган голлари ҳисобланган.

Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 55-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик ҳимоячи “Каляри” футболчиси Диего Годин ва “Реал Мадрид” аъзоси Марсело каби тажрибали ўйинчилар бир ҳил очко тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йил якунларига кўра Мурод Холмуҳаммедов 19-ўрин, узоқ вақт давомида “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилган, бугунги кунда “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган Дилмурод Каримов 52-ўринни эгаллаган эди.



Бўлимлар