Қорақалпоғистонда 100 мингдан ортиқ истеъмолчининг электр таъминотини яхшиланади

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесида ўтган йилги камчиликлар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Ғуломжон Ибрагимов, комплексга қарашли маҳкама, корхона, ташкилот раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги "2017-2021 йилларда қуйи тармоқларни модернизациялаш ва янгилаш ҳисобидан республикамизнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолисини электр энергиясидан фойдаланишни яхшилаш Дастури ҳақида"ги қарорини бажариш режалаштирилган. Лойиҳанинг 7,36 миллион АҚШ доллари "Ўзбекенерго" акционерлик жамиятининг маблағлари, 19,78 миллион АҚШ доллари акционерлик-тижорат "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Дастур доирасида 2017-2021 йилларда 1045,09 километр электр узатиш тармоғи, 298 та трансфарматор пункти янгиланиб, реконтсрукция қилиниб, республикамизнинг 128 ўзини-ўзи бошқариш органи ҳудудида 106 минг 623 истеъмолчининг таъминоти яхшиланади.

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар