Ўзбекистонликлар қайси ойларда кўпроқ тўй қилаётгани маълум бўлди

Қайси ойда энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилгани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Ойлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича октябр ойи етакчилик қилмоқда - 35 706 та никоҳ ҳолати.

Кейинги ўринлардан 34 390 та никоҳ ҳолати қайд этилган ноябр ойи ва 31 741 та никоҳ ҳолати кузатилган cентябр ойи жой олди.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

август ойида - 31 518 та;
декабр ойида - 28 273 та;
июл ойида - 24 491 та;
март ойида - 23 829 та;
июн ойида - 22 127 та;
май ойида - 19 722 та;
январ ойида - 19 703 та;
апрел ойида - 17 236 та; 
феврал ойида - 16 346 та. 

Аввалроқ, Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сонлари маьлум қилинганди (https://kun.uz/news/2021/12/30/ozbekistonda-50-yosh-va-undan-katta-yoshda-nikoh-qurganlar-soni-ochiqlandi)



Бўлимлар