Реал иккинчи таркиби билан ҳам Ла лига жамоаси (Элче) ни кубокдан чиқариб юборди

Испания кубогида Эльче ва Реал Мадрид қаттиқ кураш олиб боришди. Анчелотти иккинчи таркибни туширганига афсусланишига оз қолди. Асосий вақтда ғолиб ҳам аниқланмади, гол ҳам урилмади. Ҳаммаси экстра бўлимларда рўй берди. 

102-дақиқада Марсело қизил олди. Кетидан 103-дақиқада Эльче гол уриб кетди. Мадридда 10 киши бўлиб, вазиятдан чиқиб кетиши учун 15 дақиқа бор эди. Захирадан тушган Иско 108-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 115’ АЗАР Реалга ғалаба келтирувчи голни урди! Охирги марта Эден ўтган йили 9 май куни гол урганди. Қизиғи, охирги дақиқада Эльче гол ҳам урди. Бироқ у инобатга олинмади. 

Ремонтада. Реал Мадрид чорак финалга чиқди. Эльче мардонавор курашди.



Бўлимлар