Ўтган йилда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4 186 ҳолатда коррупцион жиноят қайд этилган

Қайд этилишича, ўтган йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжатларнинг 8 таси қабул қилинган.

2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилганлиги билан боғлиқ 142,7 млрд сўм миқдоридаги моддий зарар етказилгани билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида 6 294 нафар шахс томонидан 7 953 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.  

Шундан, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга оид 3 050 нафар шахс томонидан 4 186 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга олинган.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Коорупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.



Бўлимлар