Гвинея президенти Африка Кубогидан эрта чиқиб кетган терма жамоадан сарфланган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

Мусобақа олдидан Гвинея терма жамоасини ҳарбий тўнтаришдан кейин мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлиб турган полковник Мамади Думбия қабул қилди. Қуролланган шахслар қуршовидаги Думбия ўшанда шундай деганди: “Ёки кубокни ютасиз (бу Гвинея учун уддалаб бўлмас топшириқ), ёки сизга сарфланган пулларни қайтарасиз”.

Гвинеяликлар 1/8 финалга қадар етиб борди ва Гамбияга ютқазиб, мусобақани тарк этди. Футболчилар ортга хавотир билан қайтди, бироқ президент муваффақияциз натижани кечирган.

Думбия ултиматум шунчаки мотивация учун эканини айтди. Бироқ раҳбар пулларнинг маълум қисмини барибир талаб қилмоқда. Буджетдан бутун мусобақа учун пул ажратилган, Думбия чорак финал, ярим финал ва финал кунлари учун ажратилган пулларни қайтаришни сўраган.

Вазиятга қараганда, терма жамоа аъзолари осон қутулган. 

P/S: Балки, бу ишни бизнинг футболчиларда ҳам синаб кўриш керакдир...

Махмудов Жавохир



Бўлимлар