“Права”, “метерка” ва дипломларни талаб қилиш бекор қилинади

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Ўзбекистоннинг келгуси 5 йил тақдири акс этган ҳужжатда қатор ташаббуслар акс этган

Унга кўра, 2022 йилда давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади. 

Шунингдек: 

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.



Бўлимлар