Ўзбекистонлик олимлар коронавируснинг олдини оладиган сут яратди

Ўзбекистонда олимлар сигир ва эчкиларни коронавирусга қарши эмлаш орқали SARS-CoV-2 га антитаначалари бўлган сут олишга муваффақ бўлди.

 Тадқиқотчилар бундай сут ичиш аҳолини COVID-19 дан қисман бўлса ҳам ҳимоя қилади, деб умид қилмоқда. 

Тадқиқотчилар она сутида COVID-19 га қарши эмланган ёки ундан тузалган аёлларда SARS-CoV-2 га антитанача борлигини пайқаган ва COVID-19 га қарши эмланган сигир ва эчки сутидан аҳолини иммунизация қилиш учун фойдаланиш мумкинлигини таклиф қилган. 

Муаллифлар уй эчкилари ва сигирларини одамларга мўлжалланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан уч марта эмлаган. Нейтраллаштирувчи антитаначалар биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач аниқланган. 

Тажрибалар шуни кўрсатганки, антитаначалар SARS-CoV-2 ни муваффақиятли зарарсизлантиради — қон зардобида самарадорлик 100 фоизга, сутда 40 фоизга етган.



Бўлимлар